whatsapp x

WhatsApp Number

Message
phone x
email x
Direksiya -

Дирекция

Ўзбекистон Республикаси Президенти Ш.М.Мирзиёвнинг 2019 йил Бухоро вилоятига ташрифлари давомида берган топшириқларига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2019 йил 8 июлдаги 565-сонли “Бухоро шаҳрида “Bukhara City” замонавий ишбилармонлик ва турар жойлар марказини барпо қилишга доир чора тадбирлар тўғрисида”ги қарори қабул қилинди.

Унга кўра «Bukhara City» мажмуаси ҳудудида амалга ошириладиган ишларни мувофиқлаштириш ҳамда зарур ҳолларда инвесторларга амалий ёрдам бериш мақсадида Бухоро вилояти ҳокимлиги ҳузурида «Bukhara City» ҳудудида объектларни қуриш ва улардан фойдаланиш дирекцияси давлат унитар корхонаси ташкил этилди.

Шунингдек қуйидагилар дирекциянинг асосий вазифалари этиб белгиланди:

“Bukhara City” мажмуаси ҳудудида буюртмачининг вазифаларини бажариш, объектларни қуриш ҳамда ҳудудда ободонлаштириш ишларини мувофиқлаштириш ва назорат қилиш;

“Bukhara City” мажмуасини маҳаллий ва хорижий лойиҳа ташкилотларини жалб этган ҳолда батафсил лойиҳасини ишлаб чиқиш;

“Bukhara City” мажмуаси фаолиятини ва қурилиш ишлари учун хорижий ва маҳаллий ахборот воситалари орқали реклама, тарғибот-ташвиқот ҳамда ташкилий ишларини амалга ошириш;

Лойиҳаларни амалга ошириш учун инвесторлар билан музокоралар олиб бориш, потенциал инвесторларни танлаб олиш, улар билан инвестиция тўғрисида битимни “Bukhara City” мажмуаси ҳудудида ўз вақтида тузиш, шунингдек, қурилиш учун инвесторга ер участкаси бериш тўғрисида вилоят ҳокимлигига илтимосномалар киритиш;

“Bukhara City” мажмуаси ҳудудида инвесторлар томонидан реализация қилинадиган лойиҳалар амалга оширилишининг бориши устидан доимий мониторинг юритиш;

“Bukhara City” мажмуаси ҳудудида объектлар қурилишини лойиҳалаштиришда лойиҳа ташкилотлари томонидан энергияни тежайдиган замонавий технологиялар жорий этилиши ҳамда юқори технологик материаллар ва буюмлардан самарали фойдаланилишининг таъминланишини назорат қилиш;

қабул қилинган мажбуриятлар инвесторлар томонидан лозим даражада бажарилишини назорат қилиш, қабул қилинган мажбуриятлар инвесторлар томонидан бажарилмаган ёки лозим даражада бажарилмаган тақдирда “Bukhara City”  мажмуаси ҳудудида инвестиция киритиш тўғрисидаги битимларни муддатидан олдин бекор қилиш ҳақида қарорлар қабул қилиш, шунингдек “Bukhara City” мажмуаси ҳудудида ер участкаси ажратиш тўғрисидаги битимларни муддатидан олдин бекор қилиш юзасидан вилоят ҳокимига таклиф киритиш;

“Bukhara City” мажмуаси ҳудудида, жумладан бошқарувчи компанияларни тузиш ва тадбиркорлик субъектларини жалб этиш йўли билан умумий фойдаланиладиган жойлар, муҳандислик коммуникацияларидан фойдаланишни ва уларга хизмат кўрсатишни ташкил қилиш;

инвесторлар, ишларни бажарувчилар ва хизмат кўрсатувчилар, бинолар, иншоотлар ва турар жойларнинг мулкдорлари ва улардан фойдаланувчилар томонидан қурилиш-монтаж ишларини бажаришда ва объектлардан фойдаланишда белгиланган ёнғин ва техника хавфсизлиги қоидаларига, шаҳарсозлик нормалари ва қоидаларига риоя этилиши устидан техник назоратни амалга ошириш.